ЯГОНАСАН, МУҚАДДАС ВАТАН!

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 7 апрелдаги «Ягонасан, муқаддас Ватан!» кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида»ги ПҚ-1091-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини камол топтириш, унинг дақдири учун даҳлдорлик ҳисси билан йўғирилган, мазмунан теран, бадиий етук қўшиқлар яратишни рағбатлантириш ҳамда Ватанни шарафлайдиган, ор-номус, қадр-қиммат, ғурур ва ифтихор каби фазилатлар маҳорат билан ифода этилган энг яхши қўшиқлар ва уларнинг ижрочиларини юксак бадиий мезонлар ва холислик асосида танлаб олиш ва бу асарларни халқимизнинг маънавий мулкига айлантириш мақсадида ҳар йили ананавий равишда олий таълим муассасалари ўртасида «Ягонасан, муқаддас Ватан!» Респпублика кўрик-танлови ўтказилиб келинмоқда. Мазкур танловнинг иккинчи саралаш боскичи жорий йил 23 май куни Қорақалпоғистон Республикаси олий таълим муассасалари ўртасида юқори савияда ташкил этилди. Танлов Бердақ номидаги Қорақалпоқ мусиқали театрда ўтказилди.

 Танловда иштирок этадиган жамоаларни бахолаш учун Қорақалпоғистон Республикасида таниқли санъат ва маданият ходимлари, шоирлар, ёзувчилар, соҳа мутахассисларидан иборат таркибда ҳакамлар ҳайъати тузилди.

Танловда Қорақалпоқ давлат университети «Хурлиман» халқ ансамбли «Ватан ягона» қўшиғи билан, Ўзбекистон давлат санъат ва маъданият институти Нукус филиали талабаси А.Наўрызбаева «Ватан туйғуси» қўшиғи билан, Нукус давлат педагогика институти талабаси Т.Тлеўмуратов «Она Ватан» кўшиғи билан, Тошкент пидиатрия тиббиёт институти Нукус филиали талабаси И.Раметтулаев «Муқаддас Ватан» қўшиғи билан, Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали талабаси Г.Сапарниязов «Ватаним маним» қўшиғи билан иштирок этишди. Кўрик-танлов иштирокчилари ўзларининг Ватанни шарафлайдиган, ор-номус, қадр-қиммат, ғурур ва ифтихор каби қўшиқлари билан иштирок этишди.

Ҳайъат аъзолари танлов иштирокчиларининг маҳорат билан куйлаган қўшиқларини эшитиб Низомга мувофиқ танловга тақдим этилган асарларни тахлил қилиб ўзларининг фикрларини билдиришди ва танлов шартлари ҳамда мезонлари асосида баҳоланиб, қуйидагича ғолиблар аниқланди:

Қорақалпоқ давлат университети жамоаси 1-ўрин, Нукус давлат педагогика институти жамоаси 2-ўрин, Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали талабаси жамоаси 3-ўрин деп топилди. Танловда ўзларининг маъзмунли қўшиқлари билан иштирок этган талабалар, ёшлар онгига мустақиллигимиз берган бахт саодатни, ватанга меҳру-муҳаббат туйғуларини сингдиришдан ва улуғлашдан иборат бўлди. Бу вазифани кўрик-танлов итирокчилари уддалади деб айта оламиз.