УНИВЕРСИТЕТДА ЎТКАЗИЛГАН ФАН ОЛИМПИАДАЛАРИ НАТИЙЖАЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 7 апрелдаги 123-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Талабаларнинг Республика фан олимпиадаси Низоми» асосида олимпиаданинг I босқичи 11-20-апрел кунлари оралиғида ўтказилди.

Фан олимпиадалари низом талабларига тўла риоя қилган ҳолда ўтказилди.

Фан олимпиадасининг II босқичига университетимиздан 34 команда иштирок этди.

 

2015-йилнинг 11-12 май кунлари университетда «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» фани бўйича Республика талабалар фан олимпиадасининг II босқичи ўтказилди.

Олимпиада натижаларига кўра - I ўринни - Қорақалпоқ давлат университети, Экология ва атроф муҳит муҳофазаси йўналиши 3-курс талабаси Қ.П.Турдыбаев; II ўрини - Бухоро давлат университети, Экология ва атроф муҳит муҳофазаси йўналиши 3-курс талабаси С.Ў.Темирова; III ўринни - Ургенч давлат университети, Экология ва атроф муҳит муҳофазаси йўналиши 4-курс талабаси Ф.О.Оллашукуровалар олимпиада ғолиблари бўлди.

Бундан ташқари ҚҚДУда 2015-йил 10-20 май кунлари бўлиб ўтган қорақалпоқ тили ва адабиёти фанидан университетимизнинг қорақалпоқ тили таълим йўналиши 3-курс талабаси Толыбаев Хожаахмед I ўринни олишга муяссар бўлди.

  Илмий бўлим бошлиғи:                             К.Алланазаров