ОАК раёсати қарори 209/6

AТТЕСТАЦИЯ ИШЛАРИ ВА БОШҚА ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВАҚТИНИ ҚИСҚАРТИРИШ, АТТЕСТАЦИЯ ИШЛАРИ ТАРКИБИНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ ...
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ
ҲУЗУРИДАГИ ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ

РАЁСАТИ ҚАРОРИ

2014 йил  31  октябрь

 209/6

Тошкент ш.

Аттестация ишлари ва бошқа ҳужжатларни
қабул қилишвақтини қисқартириш, аттестация ишлари таркибини оптималлаштириш ва мазкур жараёнда ортиқча бюрократик
жараёнларга барҳам бериш чоралари тўғрисида

     Ўзбекистон Республикаси Президенти­нинг «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттеста­ция­­дан ўтказиш тизимини янада такомиллаш-тириш тўғрисида»ги 2012 йил 24 июл­даги ПФ–4456-сонлифармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадр­лар­ни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2012 йил 28 декабрдаги 365-сонли қарори ижроси юзасидан кенг қамровли тадбирлар амалга оширилмоқда.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июлдаги ПФ-4456-сонли фармонида белгиланган вазифа ва талабларнинг тўлиқ ва сўзсиз ижросини таъминлаш ва бошланган ислоҳотларни мантиқий якунига етказиш юзасидан амалга оширилаёт-ган тадбирларни самарали ташкил этиб бориш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг чора-тадбирлар режаси (2014 йил 16 апрель, 07/1-502) тасдиқланди.
    Амалга оширилаётган тадбирларнинг мантиқий давоми сифатида Вазирлар Маҳ-камаси Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари Комплексининг 2014 йил 7 октябрдаги 203-сонли мажлиси баёни (16.10.2014й., №07-07-1-18) 19-банди билан Ўзбекистон Республикаси ОАКга аттестация ишлари ва бошқа ҳужжатларни қабул қилиш вақтини ҳамда ҳужжатлар сонини қисқартириш ва ортиқча бюрократик жараёнларга барҳам бериш бўйича ишлаб чиқилган тадбирларни амалиётга изчил жорий этиш юзасидан тегишли вазифалар юкланган.
    Ўзбекистон Республикаси ОАК томонидан фаолиятни такомиллаштириш, аттес-тация ишлари ва бошқа ҳужжатларни қабул қилиш жараёнини янада соддалаштириш, ортиқча бюрократик жараёнларга барҳам бериш юзасидан бир қатор тизимли таклифлар ишлаб чиқилган. Ўзбекистон Республикаси ОАК бўйича 2014 йилнинг       17 апрелидаги 1-сонли қарор билан тасдиқланган махсус ишчи гуруҳи фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгашлар ҳамда олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларини жалб этган ҳолда мақсадли таклифларни ишлаб чиқди.
    Ишлаб чиқилган таклифлар таркибида ортиқча бюрократик жараёнларга барҳам берган ҳолда аттестация ишларини қабул қилиш вақтини уларни қабул қилиш ва меъёрий-техник экспертизадан ўтказиш жараёнларини оптималлаштириш негизида кескин қисқартириш алоҳида аҳамият касб этиб, унинг 2014 йил сентябрь ойидан бошлаб амалиётга жорий этилиши ҳужжатларни қабул қилиш вақтини 83 фоизга ёки ўрта ҳисобда ўттиз дақиқадан беш дақиқагача кескин камайтириш имконини берди. Шунингдек, мазкур таклифнинг татбиқ этилиши натижасида тақдим этилаётган ҳужжатларни икки марта кўрикдан ўтказиш ўрнига, меъёрий-техник экспертиза жараёнида мукаммал кўрилиши амалиёти йўлга қўйилди. Бу, ўз навбатида, фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгашлар ва муассасалар кенгашларининг масъулиятини оширишга ҳамда ҳужжатларни тақдим этиш-қабул қилиш жараёнини оптималлаштиришга хизмат қилади.
    Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгашлар тузиш ҳамда илмий даража ва илмий унвонлар юзасидан тақдим этиладиган аттестация ишлари таркиби танқидий кўриб чиқилиб, улар таркибини оптималлаштириш ва ортиқча талаб қилинадиган ҳужжатлар сонини камайтириш юзасидан тавсиялар асосланди. Мазкур тавсияларнинг жорий этилиши Ўзбекистон Республикаси ОАКга тақдим этиладиган ҳужжатлар сонини ўрта ҳисобда 37 фоизга ёки 43 тадан 27 тагача қисқартириш имконини беради.
Ўзбекистон Республикаси ОАКга тақдим этиладиган ҳужжатлар таркибини опти-маллаштириш ва қисқартириш тегишли равишда қуйидагилар билан тавсифланади:
    фан доктори илмий даражасини берувчи бир марталик илмий кенгашни тузиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар сони 50 фоизга ёки 12 тадан 6 тагача қисқарти-рилди. Ўзбекистон Республикаси ОАК томонидан мазкур жараёнда бир марталик илмий кенгаш тузишнинг мақсадга мувофиқлиги кўриб чиқилиши ва тегишли экс-пертиза ишлари мукаммал даражада ҳимоядан кейин амалга оширилиши, шунингдек, тузиладиган бир марталик илмий кенгаш ҳуқуқи ва, ўз навбатида, унинг масъулиятини оширишни эътиборга олган ҳолда қуйидаги 6 та ҳужжатни рўйхатдан чиқариш мақсадга мувофиқ деб топилди: (1) талабгорнинг олий таълим муассасасини битир-ганлиги ҳақидаги дипломи нусхаси; (2) талабгорнинг илмий-тадқиқот ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқатини аниқлаш бўйича тест синовларидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки фан номзоди, хорижий давлатларда берилган фалсафа доктори (Ph.D) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалари дипломи  нусхаси; (3) малакавий имтиҳонларни топширганлиги ҳақидаги гувоҳномалар; 4) изланувчининг асосий илмий ишлари нусхалари; 5) ҳаммуаллифликдаги илмий ишларини диссертацияга тўла ёки қисман киритиш учун талабгор ҳаммуаллифлари-нинг ёзма розилиги; (6) ОАК бўйича буйруқ нусхаси.
фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгашни тузиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар таркиби 25 фоизга ёки 4 тадан 3 тагача камайтирилди. Ҳуж-жатлар рўйхатидан кенгаш таркибига тақдим этилаётган аъзоларининг илмий даража дипломининг нусхаси ахборот-коммуникация технологиялари асосида қидирув тизими ва маълумотлар базаси тегишли равишда йўлга қўйилгани ҳамда миллий қидирув тизимига уйғунлашув жараёни амалга оширилаётгани эътиборга олинган ҳолда рўйхатдан чиқарилди;
    фан доктори илмий даражасини бериш бўйича Ўзбекистон Республикаси ОАКга тақдим этиладиган аттестация иши ҳужжатлари таркиби оптималлаштирилиб, улар-нинг сони 40 фоизга ёки 15 тадан 9 тагача қисқартирилиш асослаб берилди. Тақдим этиладиган ҳужжатлар таркибини оптималлаштириш, илмий натижаларни амалиётга ҳимоягача жорий этишни изчил амалга ошириш, аттестация жараёнининг барча бос-қичларида диссертация тегишли мезонлар асосида баҳоланиши ҳамда ортиқча маълу-мотларни олишга чек қўйишни эътиборга олган ҳолда қуйидаги 6 та ҳужжатни рўйхатдан чиқариш таклиф этилган: (1) фан доктори илмий даражасини бериш бўйича маълумотнома; (2) илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган ташкилот номининг ўзбекча (лотин алифбосида) ва инглизча ёзилган шакллари ҳамда талабгорнинг фамилияси, исми, отасининг исмини ўзбекча (лотин алифбосида) ва инглизча ёзилган шакллари (паспорт бўйича); (3) диссертацияни баҳолаш мезонлари бўйича маълумот; (4) диссер-тация иши натижаларини амалиётга татбиқ этиш бўйича тавсиялар; (5) диссертацияавтореферати юборилган ташкилотлар рўйхати; (6) илмий даража талабгори ва унинг диссертацияси тўғрисида маълумотлар;
    илмий унвон бериш бўйича тақдим этиладиган аттестация иши таркибидаги ҳужжатлар сони 25 фоизга ёки 12 тадан 9 тагача қисқартирилди. Тақдим этилаётган тегишли ҳужжатлардаги маълумотлар илмий унвон талабгори фаолияти тўғрисидаги маълумотномада тўлиқ акс эттириш мумкинлиги, шу билан бир қаторда, кенгаш масъулиятини оширишни ҳамда ОАКда маълумотлар базасининг тизимли йўлга қўйилганини эътиборга олган ҳолда қуйидаги ҳужжатларни рўйхатдан чиқариш мақсадга мувофиқ: (1) талабгорнинг фамилияси, исми, отасининг исмини ўзбекча (лотин алифбосида) ва инглизча ёзилган шакллари (паспорт бўйича), муассаса номи, ихтисослик шифри ва номи ёки кафедра номининг ўзбекча (лотин алифбосида) ва инглизча шакллари; (2) профессор илмий унвонига талабгорларнинг шогирдлари ҳақида маълумот; (3) талабгор томонидан тайёрланган бакалавр, магистрларга илмий раҳбар этиб тайинланганлиги тўғрисидаги тегишли ОТМнинг буйруқларидан кўчирмалар ёки давлат (номдор) стипендиатлари, халқаро, республика олимпиадалари ёки танловлари ғолибларини тайёрлаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.
    Ўзбекистон Республикаси Президенти­нинг «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттеста­ция­­дан ўтказиш тизимини янада такомиллаш-тириш тўғрисида»ги 2012 йил 24 июл­даги ПФ–4456-сонлифармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2012 йил 28 декабрдаги 365-сонли қарори, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг чора-тадбирлар режаси (2014 йил 16 апрель, 07/1-502) ва Вазирлар Маҳкамаси Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари Комплексининг 2014 йил 7 октябрдаги 203-сонли мажлиси баёни (16.10.2014й., №07-07-1-18) 19-банди ижросини таъминлаш мақсадида

Ўзбекистон Республикаси ОАК Раёсати қарор қилади:

1. Аттестация ишлари ва бошқа ҳужжатларни қабул қилиш вақтини ҳамда ҳуж-жатлар сонини қисқартириш ва ортиқча бюрократик жараёнларга барҳам бериш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар ва амалга оширилган ишлар маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ортиқча бюрократик жараёнга барҳам берган ҳолда аттестация ишларини қабул қилиш ва меъёрий-техник экспертизадан ўтказиш жараёнларини оптималлашти-риш негизида 2014 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб амалиётга жорий этилган аттестация тадбири ва унинг натижасида ҳужжатларни қабул қилиш вақти 83 фоизга ёки ўрта ҳисобда ўттиз дақиқадан беш дақиқагача камайтирилгани маъқуллансин.
3. Фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгашлар тузиш ҳамда илмий даража ва илмий унвонлар юзасидан тақдим этиладиган аттестация ишлари таркибини оптималлаштириш ва ортиқча талаб қилинадиган ҳужжатлар сонини камайтириш юзасидан улар сонини ўрта ҳисобда 37 фоизга қисқартириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар маъқуллансин.
4. Фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгашни тузиш учун тақдим этиладиган ҳужжатларнинг янги таҳрирдаги рўйхати 1-иловага, фан доктори илмий даражасини берувчи бир марталик илмий кенгашни тузиш учун тақдим этиладиган ҳужжатларнинг янги таҳрирдаги рўйхати 2-иловага, фан доктори илмий даражасини олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатларнинг янги таҳрирдаги рўйхати 3-иловага, илмий унвонни олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатларнинг янги таҳрирдаги рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш (бир марталик илмий кенгаш)ни таркибига тавсия этилаётган аъзолар тўғрисидаги маълумотнома 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Ўзбекистон Республикаси ОАК, манфаатдор вазирлик ва идоралар, фан док-тори илмий даражасини берувчи илмий кенгашлар ҳамда олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб тегишли ҳужжатларни маз-кур қарорнинг 4–5-бандларида белгиланган ҳужжатлар асосида юритишни таъминла-синлар.
7. Ўзбекистон Республикаси ОАК икки ой муддат ичида «Аттестация ишини расмийлаштириш бўйича йўриқнома»нинг янги таҳририни ишлаб чиқишни таъмин-ласин.
8. Ўзбекистон Республикаси ОАК Раёсатининг 2013 йил 31 январдаги 195/7-сонли қарори билан тасдиқланган тегишли шакл ва рўйхатлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Ўзбекистон Республикаси ОАК мазкур қарорда белгиланган тартибнинг ижросини ташкил этсин ва талабларнинг ягоналигини таъминласин.

 

 

        Раис                                                                             А.Т.Юсупов

        Бош илмий котиб                                                       А.Д.Даминов

 

 Ўзбекистон Республикаси ОАК Раёсатининг
2014 йил 31 октябрдаги 209/6-сонли қарорига
1-илова

 

Фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгашни тузиш
учун Ўзбекистон Республикаси ОАКга тақдим этиладиган ҳужжатлар
РЎЙХАТИ

1. Фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгашни (Илмий кенгаш) тузиш учун вазирлик/идора ва олий таълим/илмий-тадқиқот муассасасининг мурожаатномалари.
2. Илмий кенгаш таркибига тавсия этилаётган аъзолар тўғрисидаги маълу-мотнома.
3. Илмий кенгаш таркибига тавсия этилаётган аъзолар тўғрисида объектив-маълумотнома[1]лар.

 

Ўзбекистон Республикаси ОАК Раёсатининг
2014 йил 31 октябрдаги 209/6-сонли қарорига
2-илова

Фан доктори илмий даражасини берувчи бир марталик илмий кенгаш
 тузиш учун Ўзбекистон Республикаси ОАКга тақдим этиладиган ҳужжатлар
РЎЙХАТИ

1. Фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш (Илмий кенгаш) ёки диссертация бажарилган муассасанинг Ўзбекистон Республикаси ОАКга бир марталик  фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш (БМИК) тузиш ҳақидаги мурожаатномаси[2].
2.  Илмий кенгаш таркибига  киритилаётган қўшимча аъзолар, диссертация бажарилган муассаса ҳузурида БМИК тузилаётганда эса унинг таркибига кирити-лишга тавсия этилаётган барча шахслар тўғрисидаги  маълумотнома.
3. Изланувчи тўғрисидаги объектив-маълумотнома.
4. Диссертация бажарилган муассасанинг хулосаси.
5. Диссертация ва диссертация авторефератининг қўлёзмалари[3].
6. Диссертация бажарилган муассаса ва илмий семинар худосалари.

 

Ўзбекистон Республикаси ОАК Раёсатининг
2014 йил 31 октябрдаги 209/6-сонли қарорига
3-илова

 

Фан доктори илмий даражасини олиш учун
Ўзбекистон Республикаси ОАКга тақдим этиладиган ҳужжатлар
РЎЙХАТИ

1. Фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш (Илмий кенгаш) раиси имзолаган муассаса бланкидаги йўлланма хат.
2. Илмий даража талабгори тўғрисидаги объектив-маълумотнома[4].
3. Илмий кенгаш раиси ва илмий котиби томонидан имзоланган мазкур кенгаш мажлиси стенограммаси[5] (Илмий кенгаш аъзоларининг қайд варақаси стенограммага илова қилинади).
4. Расмий оппонентлар тақризлари ва етакчи ташкилотнинг хулосаси.
5. Диссертация ҳимояси тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ОАК веб-сайтида ва республика аҳамиятидаги газетада берилган эълонлар нусхалари.
6. Диссертация илмий натижаларидан амалиётда фойдаланилганлиги тўғрисида хужжат (ҳужжатлар)нинг асл нусхаси.
7. Илмий даража талабгорининг шахси ҳамда унинг фаолияти ва аттестация тадбирлари натижаларини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари[6].
8. Диссертация – 1 нусха ва диссертация автореферати – 2 нусха.
9. Диссертация ва диссертация автореферати ҳамда илмий даража талабгори тўғрисидаги объектив-маълумотноманинг электрон  варианти бўйича СД диск.

Изоҳ:
1. Зарур ҳолларда «Хизматда фойдаланиш учун» («ХФУ») грифи берилган диссер-тация учун муассасанинг ушбу грифни  бериш бўйича хулосаси тақдим этилади.
2. Илмий кенгаш қошидаги илмий семинарда ёки илмий кенгашда овоз бериш натижалари бўйича салбий қарор чиқарилган тақдирда, кенгаш бир ой муддат ичида ОАКга ташкилотнинг расмий бланкида йўлланма хат жўнатади. Хат кенгаш раиси томонидан имзоланиб, унга илмий семинар мажлиси баённомаси ёки диссертация автореферати ҳамда кенгаш раиси ва илмий котиби имзолаган кенгаш мажлисининг стенограммаси илова қилинади.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси ОАК Раёсатининг
2014 йил 31 октябрдаги 209/6-сонли қарорига
4-илова

 

Илмий унвонни олиш учун
Ўзбекистон Республикаси ОАКга тақдим этиладиган ҳужжатлар
РЎЙХАТИ

1. Муассаса раҳбари томонидан имзоланган муассаса бланкидаги йўлланма хат.
2. Илмий унвон талабгори  фаолияти бўйича маълумотнома.
3. Илмий унвон талабгори тўғрисидаги объектив-маълумотнома.
4. Тегишли илмий даражаси борлиги ҳақидаги дипломнинг нусхаси.
5. Профессор илмий унвонига талабгорларнинг доцент ёки катта илмий ходим илмий унвонига эга бўлганлиги ҳақидаги аттестатининг нусхаси.
6. Ижтимоий-гуманитар фанлар сохаларида фаолият олиб бораётган илмий унвон талабгори учун махсус имтиҳон топширганлиги ҳақидаги гувоҳнома. 
7. Илмий ва педагоглик лавозимларда ишлаганлиги ҳақида меҳнат дафтарчаси-нинг иш жойидан тасдиқланган кўчирмаси.
8. Илмий ва илмий-услубий ишларнинг илмий унвон талабгори томонидан имзоланиб, иш жойидан тасдиқланган рўйхати.
9. Илмий унвон талабгорининг диссертация автореферати, ҳимоядан кейинги асосий илмий ва ўқув-услубий ишларининг нусхалари.

 

Ўзбекистон Республикаси ОАК Раёсатининг
2014 йил 31 октябрдаги 209/6-сонли қарорига
5-илова

Фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш аъзолари тўғрисида
М А Ъ Л У М О Т

Т/р

Ф.И.О.

Туғилган йили, миллати,фуқаролиги

Асосий иш жойи, лавозими

Илмий даражаси (диссертация ҳимоя қилинган ихтисослик шифри)

Илмий унвони(ихтисос-лиги, каф.)

Илмий кенгашдаги ихтисослиги ва фантармоғи

Охирги
уч йил ичидаги асосий илмийишлари

Ихтисослик бўйича ташкил этган (этадиган)муаллифлик курси (МК)[7]

номи, давомийлиги,
натижаси

МК бўлмаган ҳолда уни ташкил этиш режаси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

[1] Ўзбекистон Республикаси ОАК веб-сайтига жойлаштирилган талаблар асосида расмийлаштирилади.
[2] Хатда изланувчининг диссертацияси бўйича дастлабки экспертиза натижалари қисқача баён этилиб, БМИК тузиш асослаб берилади.
[3] Диссертациянинг титул варағига ва авторефератнинг муқовасига изланувчи имзо чекади.
[4] Ўзбекистон Республикаси ОАК веб-сайтида жойлаштирилган талаблар асосида расмийлаштирилади.
[5] Мажлис стенограмасига илмий даража талабгорининг маъруза матни киритилмайди. Стенограмма билан илмий даража талабгор таништирилади ва у томонидан имзоланади.
[6] Фуқаролик паспорти нусхаси, олий маълумоти тўғрисидаги ҳужжат нусхаси; талабгорнинг илмий-тадқиқот ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқатини аниқлаш бўйича тест синовларидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки фан номзоди,хорижий давлатларда берилган фалсафа доктори (Ph.D) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалари дипломи  нусхаси; малакавий имтиҳонларни топширгани тўғрисидаги гувоҳномаларнинг асл нусхалари; ҳаммуаллифликдаги илмий ишларини диссертацияга тўла ёки қисман киритиш учун талабгорнинг ҳаммуаллифларининг ёзма розилиги).
[7]  Мазкур маьлумотномага илова сифатида берилиши мумкин.