Қорақалпоқ давлат университетининг Халқаро ҳамкорлик бўлими фаолияти ҳақида

 

Университет Халқаро ҳамкорлик бўйича ҳозирги вақтда Қозоғистон Республикаси, Россия Федерацияси, Португалия, Италия, Испания, Венгрия, Польша, Германия, Хитой, Словакия, Азарбайжон ҳәм Беларус Республикаларининг ОТМлари ва Илмий марказлари билан  36 ҳалқаро ҳамкорлик Шартномаси ва Меморандумга эга.

 

Олий таълим муассасаси номи

 

Мамлакати
1   Сибир федерал  университети Россия Федерацияси
2 Ш.Есенов номидаги Каспий технология ва мухандислик университети Қозоғистон Республикаси
3 Порту университети Португалия
4 М.Тынышпаев номидаги  Транспорт ва коммуникация  Академияси Қозоғистон Республикаси
5 С.Баишев  номидаги  Ақтўбе университети Қозоғистон Республикаси
6 Новосибирск давлат техника университети Россия Федерацияси
7 Пиза  университети Италия
8 К.Жубанов номидаги  Ақтўбе минтақавий давлат университети Қозоғистон Республикаси
9 Қозоқ-Рус Халқаро университети Қозоғистон Республикаси
10 Елабужск институти (Қозон федераль университети филиали) Россия Федерацияси
11 Нитра шаҳридаги Словакия қишлоқ хўжалиги университети Словакия
12 Астрахан давлат архитектура қурилиш университети Россия Федерацияси
13 Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети Россия Федерацияси
14 Л`Акуэла университети Италия
15 В.М.Ломоносов номидаги Москва давлат университети  Тўпроқшунослик факультети Россия Федерацияси
16 Сочи  давлат университети Россия Федерацияси
17 Кастелло Бранко Политехника институти Испания
18 Д.И.Мендеелев номидпги Россия кимё-технология университети Россия Федерацияси
19 Обуда университети Венгрия
20 П.П Ширшов номидаги океанология институти Россия Федерацияси
21 Экология ва менеджмент университети Польша
22 Қорқит ата номидаги Қизилўрда  университети Қозоғистон Республикаси
23 Астрахан давлат университети Россия Федерацияси
24 Москва давлат миллий тадқиқот қурилиш университети Россия Федерацияси
25 Марий давлат университети Россия Федерацияси
26 Л.Н.Гумилев номидаги Евросиё миллий университети Қозоғистон Республикаси
27 Хитой фанлар Академиясининг Синзян экология ва география институти Хитой
28 Сулейман Демирел университети Қозоғистон Республикаси
29 Қозон федераль университети Россия Федерацияси
30 Жанубий-Қозоғистон давлат педагогика университети Қозоғистон Республикаси
31 Есенов университети Қозоғистон Республикаси
32 М.Аўезов номидаги Жанубий-Қозоғистон университети Қозоғистон Республикаси
33 Беларус давлат техника университети Беларус Республикаси
34 Витебск давлат технология университети Беларус  Республикаси
35 Полес давлат университети Беларус Республикаси
36 Ўзбекистондаги Гёте университети филиали Германия

 

 

Қорақалпоқ давлат университетида 2018-2019 ўқув йилида Европа Иттифоқининг Эрасмус+ Дастурининг 6 лойиҳаси амалга оширилмоқда.

 

561590-EPP-1-2015-1SK-EPPKA2-CBHEJP ECAP: «Усовершенствование компетенции вузов ЦА в области сельскохозяйственной (аграрной) политики направленное по охране окружающей среды в управление земельными ресурсами» лойиҳаси. Лойиҳа координатори доцент П.Реймов.

 

573703-ЕРР-1-2016-1-ВЕ-ЕРРКА2-СВНЕ-SP UZDOC 2.0: «Улучшение качества докторского образования в высших учебных заведениях Узбекистана» лойиҳаси. Лойиҳа координатори техника фанлари доктори Б.Қайипбергенов.

 

574049-ЕРР-1-2016-1-IТ-ЕРРКА2-СВНЕ-JР GREB: «Модернизация учебной программы в сфере высокотехнологического жилищно-общественного строительства-Экологическое строительство» лойиҳаси. Лойиҳа координатори доцент Б.Палуанов.

 

58718-EPP-1-2017-1-HU-EPPKA2-CBHE-JP Erasmus+ capacity building Doctorate studies in GIS” лойиҳаси. Лойиҳа координатори доцент П.Реймов.

 

585382-EPP-1-2017-1-SEEPPKA2_CBHEJP EPCA: Охрана окружающей среды в Центральной Азии: Управление рисками стихийных бедствий с использованием географических методов» лойиҳаси. Лойиҳа координатори С.Абдиреймов.

 

598661-EPP-1-2018-1- RO-EPPKA2-CBHE-JP DECIDE: «Имконияти чекланганлар учун хизмат кўрсатиш тизимини ривожлантириш» лойиҳаси. Лойиҳа координатори доцент Б.Палуанов.

 

Университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари ҳар хил халқаро ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган лойиҳаларда иштирок этиш, хорижий ОТМларда тажриба ошириш, халқаро анжуманлар ва ўқув курсларида қатнашиш каби бир қанча имкониятларга эга. 2018 йил университетимиздан жами 32 нафар профессор-ўқитувчилар хорижий давлатларда ўтказилган ўқув курслари, семинар-тренинглар, халқаро илмий-амалий конференциялар, тажриба алмашиш курсларида иштирок этди. Шунингдек, 2 нафар илмий ходимимиз Европа Иттифоқининг лойиҳалари доирасида Германия, Португалия, Италия, Эстония давлатларида илмий-амалий стажировка ўтаб қайтди. Ҳозирги вақтда 3 нафар талабамиз Россия, Ҳиндистон, Хитой давлатларида магистратура ва докторантурада таълим олмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2909 ва ПҚ-3775-сонли Қарорларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш ҳамда университетимизда таълим тизимини янада ривожлантириш, чет эл тажрибаларини жорий этиш мақсадида етакчи хорижий университетлар ва илмий марказлар, ҳамкор халқаро ташкилотлардан профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимлар университетимиз талабаларига дарс ўтиш, профессор-ўқитувчиларимиз билан биргаликда илмий-тадқиқод ишларини олиб бориш учун  доимий равишда таклиф этилади. Мисол учун, 2018 йил Япония, Қозоғистон, Туркманстон, Германия, Азарбайжон, Испания, Россия давлатларидан 33 нафар хорижий меҳмонлар келган бўлса, уларнинг 14 нафари турли хил фанлар бўйича талабаларга дарс бериш учун жалб этилди.

2018-2019 ўқув йилида университетда 185 нафар чет эл фуқоралари таълим олмоқда. Уларнинг 127 нафари 2018-2019 ўқув йилида қабул қилинди. Хорижий талабаларнинг 184 нафари Туркманистон, 1 нафари Қозоғистон Республикаси фуқаролари ҳисобланади .

Хорижий талабалар факультетлар кесимида:

Бакалавр кундузги:

Ўзбек филологияси факультети Туркман филологияси таълим йўналишида 96 талаба;

Чет тиллари факультетида 30 талаба;

Жисмоний маданият факультетида 13 талаба ;

Биология факультетида 11 талаба;

География ва табиий ресурслар факултетида 3талаба;

Математика факультетида 14 талаба;

Физика факультетида 1 талаба;

Тарих факультетида 5 талаба;

Архитектура факультетида 2 талаба;

Химия факультетда 5 талаба,

Бакалавр махсус сиртқи:

Биология факультетида 2 талаба;

Тарийх факультетида 2 талаба;

Магистратура:

Жисмоний маданият мутахассислигида 1 талаба.

 

Халқаро ҳамкорлик бўлими таркиби:

Бўлим бошлиғи: Шаниязов Шахимардан
Услубчи: Султамуратов Бегис

 

Алоқа учун: тел.: (61)2236655  электрон почта: xab_kdu14@mail.ruint.corp.karsu2019@gmail.com;