Девонхона бўлими бошлиғи:

Акимова Светлана Базарбаевна

861-2235829
s_akimova@karsu.uz

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг девонхона бўлимида бўлим бошлиғи, оператор, иш юритувчи, архив хизматчиси, ёрдамчи ходимлар ўз фидоийлиги билан фаолият юритиб келмоқда. Улар университет қоидаси асосида иш олиб бориш билан бир қаторда, келиб тушган хат-хабарларни, буйруқ ва фармонларни, қарор ва кўрсатмаларни қабул қилади ва уни шу вақтда рўйхатга олиб тегишли ўринларга жўнатди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан келган хатлар, модемограммалар, факс, коллегия қарорлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жоқорғи кенгеси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгашидан келган телефонограмма ва буйруқларни рўйхатга олиб АСКИД дастурига киритгандан кейин назорат карточкалари билан биргаликда жавобгар шахсларга, яъни бўлимларга тарқатади.

Шунингдек, фуқароларнинг ёзма ва оғзаки мурожотлари рўйхатга олиниб, уларнинг оғзаки ва ёзма мурожаатлари рўйхатга олинади ҳамда жавобгар одамларга берилиб, уларнинг бажарилиши назорат қилинади. Архив ишини ташкиллаштиришда бўлимлардан архивга топшириладиган ҳужжатлар тегишли тартиб бўйича рўйхатга олиниб, белгиланган муддатда сақланади. Шунингдек, давлат архиви билан биргаликда иш олиб боради.

Университет ректори тарафидан чиқарилган буйруқлар тегишли факультетларга, кафедраларга ҳам бўлимларга нусхалари тайёрланиб, ўз вақтида етиб боришин таъминлайди.