Кимё-технология факултети декани:

Нурымбетов Бахтияр Чимбергенович

+99861-223-60-76
nbch2010@mail.ru
http://ximtex.karsu.uz

Факультетдаги кафедралар:

  1. Умумий ва органик кимё кафедраси
  2. Физика ва коллоид кимё кафедраси
  3. Кимёвий технология кафедраси
  4. Нефт ва газ технологияси кафедраси

Кимё-технология факультети тарихи

Кимё-технология факультети кимё ва технология фанлари бўйича бакалавр ва магистрлар тайёрлайдиган Қорақалпоқ давлат университетининг етакчи факультетларидан биридир.

Факультетда ўқув жараёни ва илмий ишлар олиб бориш учун тўлиқ имкониятлар яратилган. Кимё лабораторияларида тажрибалар олиб бориш учун янги прибор ва ускуналар етарли.

Бугунги кунда кимё-технология факультетида 1103 талаба таълим олмоқда. Талабаларнинг илм-фан сирларини ўрганиш, битирув-малакавий ишларини тайёрлаш учун ЎзР ФА илмий-тадқиқот институтлари Билан, «Навоий азот», «Элтекс», «Нукустекстиль» очиқ акционерлик жамиятлари, «Шуртан газ-химия комплекси» ва «Қўнғирот сода заводи» унитар корхоналари Билан шартномалар тузилган, бу ерларда талабалар амалиёт даврида олган билимларини синаб кўрадилар ва мустаҳкамлайдилар.

Таълим:

Бакалавр йўналиши

  1. 5140500 – Кимё
  2. 5320400 – Кимёвий технология (ишлаб чиқариш турлари бўйича)
  3. 5320900 – Енгил саноат маҳсулотлари конструкциясини ишлаш ва технологияси
  4. 5111000 – Касбий таълим (химиявий технология)
  5. 5321330 – Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси
  6. 5311900 – Нефть ва газ конларини ишга тушириш ва улардан фойдаланиш

Магистратура мутахассислиги (тармоқлар бўйича)