Бўлим бошлиғи

Гулимов Аманлық Базарбаевич

Юридик фанлар номзоди, доцент

Қабул кунлари

Душанба-Шанба, 14:00 – 17:00

Манзил

Нукус шаҳри Ч.Абдиров кўчаси 1-уй

Телефон

+99861 223-58-64

Факс

+99861 223-59-30

e-mail

a_gulimov@karsu.uz

Мамлакатимизда 1997-йил  29-августда таълим соҳасини  жаҳон стандартлари даражасига етказиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг  “Таълим тўғрисидаги” қонуни ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” қабул қилинди. Мазкур қонунларга мувофиқ, 1999-йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасидаги бир қатор олий таълим муассасаларида таълим беришнинг иккинчи босқичи магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлашга киришилди.

Шу вақтдан бошлаб, университетимизда магистратура мутахассисликлари очилди.

2001-йилдан бошлаб махсус магистратура факультети ташкил етилиб, тажрибали профессор-ўқитувчилар раҳбарлик қилиб келмоқда. (профессор  С. Қосбергенов 2001-2004-йй., профессор Ш.Абдиназимов 2004-2005-йй.). Магистратура мутахассисликларини сифат жиҳатдан такомиллаштириш ҳамда соҳада илмий салоҳиятини ошириш мақсадида магистратура факультети алоҳида бўлимга айлантирилди. Бўлимга профессор  М. Тагаев (2007-2009-йй.), профессор Е. Қутибаева (2010-2012-йй.,) раҳбарлик қилди. Ҳозирги кунда бўлимга юридик фанлар номзоди, доцент Аманлиқ Гулимов раҳбарлик қилмоқда. Методист Бегис Боранбаев бўлимнинг умумий хизмат-вазифаларини амалга оширади. 2017-2018-ўқув йилида магистратура бўлимига 22 та мутахассислик бўйича магистрантлар  қабул қилинган бўлса,  2018-2019-ўқув йилидан бошлаб 24 та мутахассислик бўйича  магистрантлар қабул қилинди. Магистрлар тайёрлашда тажрибали профессор-ўқитувчилар билим сирларини ўргатиб келмоқда.

Бўлимда таҳсил олиб илмий тадқиқот ишларини олиб бораётган магистрантлар билим олишдан, илмий изланишлардан ташқари бир қатор ютуқларни ҳам қўлга киритмоқда. Университетимизнинг жамоат ишларида ҳам фаол иштирок етиб келмоқда.

Жумладан, 2008-2009-ўқув йилида Тошкент шаҳрида ўтказилган танловда битирувчи магистрантларнинг “Энг яхши магистрлик диссертацияси” танловида университетимизнинг 5 нафар магистранти диссертацияси 1-ўринга лойиқ деб топилди.

Магистратура мутахассисликлари бўйича иқтидорли  ва илмга чанқоқ ёшларни адолатли танлаб олиш ва уларга алоҳида эътибор ўзининг натижасини бермоқда. Зукко магистрантларимиз ўқишда, фанда, маданият ва спорт соҳасидаги  муваффақиятлари билан алоҳида эътиборга лойиқдир.

Айтмуратов Ринат 2010-йили, Алдабергенов Исатай 2012-йили, Эгамбердиев Эдуард 2014-йили, Палимбетова Малика ва Сейтназарова Гулжаҳон 2016-йили, Бектурсинова  Айсултан 2017-йили(2-марта),  Айымбетова Замира 2018-йили Президент стипендиясига муносиб деб топилди. Жолдасбаев Парахат 2015-йили “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони эгаси, Якубов Рўзимбой, Кенжабаева Гулнур,  Жумамуратова Муҳаббат,  Зарымбетов Абдукамал,  Алеуова Равшанай, Мамбетназаров Генжемурат, Қутлымуратова Насиба, Қалиллаева Бахитлы, Қутлымуратов Муҳаммеддин, Бегжанова Гулзада, Сейтжанова Луиза, Раджапова Сарвинисолар “Навоий”  номидаги давлат стипендияси соҳиби бўлишди. Шамишова Айшолпан, Узақбаев Қоблан, Арепбаев Ислам, Оразова Шаҳноза,  Бектурсынова Дилнура, Абдреймова Гулнозалар “Улуғбек” номидаги давлат стипендияси ғолиби бўлган бўлсалар, Мамбетназаров Исламбек “Мард ўғлон” давлат мукофотига муяссар деб топилди.

Арзиев Руслан Арысланбаевич 2008-йили “Ақчакўл илҳомлари”, ”Замин“ республика ёшлар ижодий танловида 1-ўринни эгаллади, шунингдек, спортнинг “Карате-До” тури бўйича 2009, 2010, 2011-йилларда Ўзбекистон чемпионати ғолиби, Ахымбетова Гулбаҳар, Мамбетрзаева Несибели, Алиева Замира ва Уразымбетова Айшолпан “Зулфия “ номидаги давлат мукофоти, Махаматдинова Лола “Келажак овози”, “Иқтидорли талабалар” ва “Ниҳол” мукофоти билан тақдирланди. Қутлымуратов Анвар, Маткаримова Сарбиназ, Турешова Сарбиназ, Аҳмедова Зулхумор, Реймбаева Зухра, Қурбанбаева Насибалар “Бердақ” номидаги стипендия соҳиблари ва “Иқтидорли талабалар” танловининг ғолиблари бўлишди. Улар бизнинг фахримиз.

Ҳар қандай давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши муайян даражада унинг интеллектуал салоҳияти билан белгиланади. Илмий салоҳияти кучли мамлакатни бутун дунё тан олади. Бу соҳада  университетимизнинг профессор-ўқитувчилари ўзларининг амалий ёрдамларини кўрсатиб келмоқда.

Т/р

Мутахассисликлар номи ва коди

1

5А111601- Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш методикаси (маънавият асослари)

2

5А112001 Жисмоний тарбия ва спорт машқларининг назарияси ва услубияти

3

5А120101 Адабиётшунослик  (ўзбек адабиёти)

4

5А120101 Адабиётшунослик  (қорақалпоқ адабиёти)

5

5А120102 Лингвистика:ўзбек тили

6

5А120102 Лингвистика:қорақалпоқ тили

7

5А120102 Лингвистика:инглиз тили

8

5А120102 Лингвистика:рус тили

9

5А120301 Ўзбекистон тарихи

10

5А120401 Археология

11

5А120502 Фалсафа (қўллаш соҳаси)

12

5А130101 Математика (йўналишлар бўйича)

13

5А130103 Дифференциал тенгламалар ва математик физика

14

5А130202 Амалий математика ва ахборот технологиялари

15

5А140101 Биология (фан йуналишлари бўйича)

16

5А140103 Ихтиология ва гидробиология

17

5А140204 Конденсирланган муҳитлар физикаси ва материалшунослик (турлар бўйича)

18

5А140501 Кимё (фан йўналишлари бўйича)

19

5А140602 География (ўрганиш объектлари бўйича)

20

5А220101 Журналистика (хизмат турлари бўйича)

21

5А230102 Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

22

5А230901 Бухгалтерия ҳисоби (тармоклар бўйича)

23

5А240101 Давлат ҳуқуқи ва бошқарув (соҳалар бўйича)

24

5А630102 Экология (тармоқлар бўйича)