Тарих ва ҳуқиқ факультети декани::

Қутлымуратов Фархад Қалбаевич

+99861-223-59-47
f.qutlimuratov@karsu.uz
http://thf.karsu.uz

Факультетдаги кафедралар:

  1. Археология
  2. Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон тарихи
  3. Ҳуқуқшунослик
  4. Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими

Тарих ва ҳуқуқ факультети тарихи

Қорақалпоқ давлат университети очилиши билан 1977-1978 ўқув йилида Тарих-география факультети таркибида Ҳуқуқшунослик бўлими очилди ва унга шу ўқув йилида 50 нафар талаба қабул қилинди. Янгидан очилган бу мутахассисликда юридика фанлари номзоди А.Ж.Дәўлетов, Н.А.Абдуллаев, У.Нурмашов, Ш.А.Халиков, М.Ҳәкимов, шунингдек, И.Нуратдинов, Қ.Умарова, С.Мадреймова, Р.Айтмуратова, Е.Қутыбаева, Ж.Ниязова, Б.Матмуратов, Г.Юлдашева, Х.Қабуловлар устозлик қилишди.

1993 йили Юридика факультети ташкил қилинди.

1999-2000 ўқув йилидан бошлаб факультетда «Фуқаровий ҳуқуқ, оила ҳуқуқи, фуқаролик жараён, халқаро якка ҳуқуқ» мутахассислиги бўйича магистратура очилди. Ҳозирги кунда Давлат ҳуқуқи ва бошқариш (Конституцион ҳуқуқ, маъмурий ва банк ҳуқуқу, давлат, ҳуқуқ тарихи ва назарияси) мутахассислиги бўйича 11 магистрант, бакалавр йўналиши бўйича 668 талаба билим олмоқда.

2011-2012 ўқув йилидан бошлаб Юридика ва тарих факультетлари бириктирилиб, Тарих ва ҳуқуқ факультети бўлиб қайта тузилди.

1977-2017 йилларда факультетда Қ.Сарыбаев, Б.Шамамбетов, М.Төребеков, Е.Умаров, М-Ш.Қыдырниязов, Б.Матмуратов, Ж.Ҳәкимниязов, Е.Қутыбаева, А.Т.Алламуратов декан лавозимида иш олиб боришди. 2017 йилдан бошлаб юридика фанлари номзоди, доцент Ф.Қ.Қутлимуратов факультет декани лавозимида фаолият олиб бормоқда.

Таълим:

Бакалавр йўналиши

  1. 5240100, 5380100 – Юриспруденция (Тадбиркорлик турлари бўйича)
  2. 5111600, 5141500 – Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими
  3. 5120300 – Тарих (мамлакатлар ва регионлар бўйича)

Магистратура мутахассислиги

  1. 5А240101 – Давлат ҳуқуқи ва бошқариш (Конституциион ҳуқуқ; маъмурий ва банк ҳуқуқи; давлат, ҳуқуқ тарихи ва назарияси).
  2. 5А120401 – Археология
  3. 5А120301 – Ўзбекистон тарихи
  4. 5А111601 – Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш методикаси (маънавият асослари)

Профессор-ўқитувчилар таркиби: 89

Фан докторлари: 6

Фан номзодлари: 33

Халқаро дастурлар ва проектлар

Фуқаровий ва хўжалик ҳуқуқи кафедраси профессори Қ.Умарова Европа комиссия қўллаб-қувватлаши асосида ТЕМПУС проекти грантини енгиб олди ва факультет қошидаги ТuCAHEA «Тюнинг маркази»ни очди. Бу проект ва марказнинг асосий мақсади Марказий Осиё мамлакатларидаги олий ўқув ўринларида таълим тизимининг сифатини оширишдан иборат.

Давлат ҳуқуқи ва бошқариш кафедраси профессори  Е.Д.Кутыбаева раҳбарлигида 2012-2016 йилларга мўлжалланган Ф.1.79.  «Жамоат назорат тизимида ўзини-ўзи бошқариш органлари ваколатларини кенгайтириш муаммолари (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)» номли фундаментал илмий проекти енгиб олинди. Проектнинг асосий мақсади – ижтимоий назарот тизимида ўз-ўзини бошқариш ташкилотлари вакилликларини кенгайтириш.

«Тарих ва археология» кафедраси профессоры  М.Ш.Қдырниязов бошчилигида  2012-2016 йилларга мўлжалланган   Ф.1.78. «Хоразм цивилизацияси тарихи» фундаментал илмий проекти енгиб олинди. Проектнинг асосий мақсади – Ўзбекистон   давлатчилик тарихининг дастлабки нуқталарини аниқлаш, Хоразм цивилизациясининг ютуқларини шарқ маданияти тарихидаги ўрнини кўрсатиш.

Факультетда талабалар учун ҳам бир қанча шароит ва имкониятлар яратилган. Факультет кафедралари қошида ҳар хил илмий тўгараклар ташкил қилинган. Бу тўгаракларда талабалар ўқув жараёнида олган билимларини амалиётда синаб кўрадилар. Шунингдек, факультет қошида халққа бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида факультетнинг тажрибали профессор-ўқитувчилари билан юқори курс юриспруденция мутахассислиги талабалари билан бирга юридик клиника фаолият олиб бормоқда. Юридик клиника 5 йилдан кўпроқ вақтда фуқаролик, оила, меҳнат, жиноят, маъмурий ҳуқуқбузарлик низомлари тармоқлари бўйича халққа ҳуқуқий ёрдам беришмоқда.