Касаба уюшмаси қўмитаси бошлиғи:

Нуранов Махмуд Зарипбаевич

 8361-223-60-22
obr-qmu@kasaba.uz

Касаба уюшмаси ўз касаба уюшмаси аъзоларини меҳнат, ижтимоий- иқтисодий, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилади. Қорақалпоқ давлат университети касаба уюшма қўмитаси 11 мингдан ортиқ аъзога эга бўлиб, уларни профессор – ўқитувчилар, талабалар, ўқув – ёрдамчи техник ходимлар ва ишчи – хизматчилар ҳамда университетда кўп йиллар давомида меҳнат қилган пенсионерлар ташкил қилади.

Бошланғич ташкилот ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, ”Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Меҳнатни мухофоза қилиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги ва нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини тартибга солувчи бошқа Қонунлар, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федератсияси ва тармоқ касаба уюшмалари Уставлари ҳамда мазкур Низомга мувофиқ иш боради.

Касаба уюшмаси қўмитаси ўз касаба уюшма аъзолари учун:

  • миллат, жинси, ёши ва диний эътиқодидан қатъий назар Касаба уюшма аъзосининг меҳнат қилиши, ишни, касбни эркин танлаш, адолатли меҳнат шароитини яратиб бериши ва ишсизликдан ҳимоя қилинишига доир конститутсиявий ҳуқуқларига риоя этилишига;
  • инсоннинг маънавий ва жисмоний куч қувватларининг тикланиш воситаси бўлган бўш иш вақтни кўпайтириш ва ундан оқилона фойдаланишга;
  • меҳнат қонунчилиги, меҳнатни ва атроф-муҳитни муҳофазалаш қонунлари, қоидалари ва меъёрларига риоя этилишига;
  • ижтимоий ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадларида жамоа шартномалари ва келишувлари тузилишига, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширишга;
  • давлат органлари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ишлаш, Касаба уюшма аъзоларининг меҳнат, ижтимоий-иқтисодий ва маънавий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун ҳамда бошқа меъёрий ҳужжатлар қабул қилинишига, барқарор, ҳамжиҳатлик ва фуқоролар тотувлигини сақлаб қолишга;
  • мехнатга ҳақ тўлашнинг ижтимоий адолатли тизимни жорий этилишига;

Касаба уюшма аъзоларининг ҳуқуқлари ва вазифалари:

  • касаба уюшмасига аъзо бўлиш ихтиёрийдир. Касаба уюшмаси Уставини тан олувчи ва унинг талабларини бажарувчи, ҳамда аъзолик бадалларини тўлаб борувчи ходим ва талаба Касаба уюшма аъзоси бўла олади;
  • меҳнат муносабатларига оид масалалар юзасидан, мулк шакллридан қатъий назар давлат, суд ва хўжалик органларида Касаба уюшмасининг ҳуқуқий ёрдамини олиш ва унинг ҳимоясида бўлиши;
  • касаба уюшмалари органларига сайлаш ва сайланиши;
  • касаба уюшмаларининг тадбирларида иштирок этиш, ўз фикрини эркин баён қилиш, ўз фаолиятини ва хулқ-атворига тааллуқли масала кўриб чиқилаётган мажлислар, йиғилишлар ва конференсияларда шахсан иштирок этиш;
  • юқори Касаба уюшмаси қўмиталарига мурожат этиш;
  • касаба уюшмалари сиҳатгоҳлари, санаториялар, дам олиш базалари, болалар соғломлаштириш лагерларига даволаниш ва дам олиш учун имтиёзли тарифлар бўйича йўлланмалар олиш.

Касаба уюшма қўмитаси университет маъмурияти билан келишилган ҳолда қуйида келтирилган қарорларни қараб чиқади, муҳокама этади ва қабул қилишга рози бўлади:

  • Меҳнат шароитини, меҳнат хавфсизлиги ва муҳофазасини яхшилаш;
  • Университет ходимларининг иш билан банд бўлиши ҳамда улар учун ижтимоий имтиёзларнинг кафолатланиши;
  • Ишчи-ходимлар ҳамда талабаларни рағбатлантириш ва мукофотлаш;
  • Университет ваколатлари доирасида ижтимоий-иқтисодий характердаги бошқа муаммолар бўйича биргаликда келишилган қарорлар қабул қилиш;
  • Профессор – ўқитувчи ва ишчи – ходимларга республикамизда санаторияларда дам олиш учун бериладиган имтиёзли йўлланмалар ажратиш.

Касаба уюшма қўмитаси томонидан амалга оширилаётган ишлар:

Касаба уюшма қўмитаси иш фаолияти даврида университетнинг кам таъминланган ишчи – ходимлари ҳамда талабалари ўрганиб борилиб, уларга университет раҳбарияти билан келишилган ҳолда, моддий рағбатлантириш амалга оширилиб келинади. Касаба уюшма қўмитаси томонидан университетнинг кам таъминланган оила фарзандлари бўлган талабаларга деканат тавсияси билан моддий ёрдам кўрсатилади.

Университетда кўп йиллар давомида ишлаб нафақага чиққан кексалар касаба уюшма қўмитаси эътиборида туради. Ҳар йили уларнинг ҳолидан хабар олиниб, молиявий имкониятдан чиқиб моддий ёрдам кўрсатилади.

Университетда касаба уюшма қўмитаси ишчи – ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида қуйидаги ишларни назорат қилиб боради:

  • Ишчи – ходимларнинг ижтимоий ҳимояси;
  • Меҳнат интизоми;
  • Меҳнат мухофазаси ва меҳнат шароитларини яратиш;
  • Ишчи – ходимларнинг иш ҳақи ва иш ҳақидан ушлаб қолинадиган даромад солиғи назорат қилиниши;
  • Иш ҳақи ва авансларни ўз вақтида бериб бориш;
  • Қишки – кузги мавсумга тайёргарлик кўриш;
  • Талабаларни асоссиз университетдан четлаштириш;
  • Жамоа шартномасининг чораклар бўйича бажарилиши;
  • Ишчи – ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш;
  • Маънавий ва маърифий ислоҳотларни чуқурлаштириш.

Касаба уюшма қўмитаси ишчи – ходимларни меҳнат интизомига риоя қилиш мақсадида уларга қўмита фаоллари билан биргаликда тушунтириш ишлари олиб борилади ва пайдо бўлган саволларга ўз жойида жавоб берилади..

Ишчи – ходимларнинг ойлик маошлари ва авансларини ўз вақтида берилиши назорат қилин