Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2011 йил 3 декабрдаги 487-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Олий ўқув ўринларининг Илмий кенгаши ҳақидаги Низом” асосида Қорақалпоқ давлат университетида асосий масалаларни кўриб чиқиш учун ректор раҳбарлигида университет Кенгаши ташкил қилинган.

Университет ректорининг 2013 йил 27 август 26 Д/2 – сонли буйруғи асосида бугунги кунда университет Илмий кенгашида 39 аъзо бўлиб, ҳар ўқув йилининг бошланишида ҳар хил сабабларга кўра Илмий кенгаш таркибидан чиққанлар ўрнига Янги яъзолар сайланмоқда ёки Низом бўйича киритилмоқда.

Кенгашнинг мақсад ва вазифалари

Илмий кенгашнинг мақсади – университет жамоасининг саъй ҳаракатларини, интеллектуал даражасини ва бошқа барча имкониятларни Ўзбекистон Республикасининг «Таълим ҳақида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ҳақида»ги Низомларида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш, олий таълимнинг давлат таълим стандарти талаблари даражасида шаклланган билим, тажриба, малакаларга эга бўлган профессионал мутахассислар тайёрлашга йўналтиришдан иборат.

Университет кенгаши:

  • Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларининг қатъий бажарилишини ўрганиб чиқади ва асосий масалалар бўйича тавсия ва топшириқларни белгилайди;
  • Факультетларнинг ўқув, илмий-тадқиқот ва маънавият ва маърифат ишлари ҳақидаги, академияк лицейлар, олий ўқув ўрни қошидаги илмий жамоатларнинг фаолияти ҳақидаги, қабул комиссияси натижалари ҳақидаги, шунингдек маркетинг хизматининг халқ хўжалигининг битирувчи мутахассисларга бўлган эҳтиёжи, буюртмачи ташкилотлар билан бирга ишлаш алоқалари ҳақидаги ҳисоботларини тинглайди ва тегишли қарорлар қабул қилади;
  • Илмий-тадқиқот, маънавият ва маърифат ишлари режаларининг бажарилиши, профессор-ўқитувчилар таркибининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш масалаларини талқин қилади ва тегишли қарорлар қабул қилади;
  • Олий ўкув ўрни ривожланишининг йиллик ва келажакдаги режаларини тадиқлайди, моддий-техник таъминот ва молия-хўжалик фаолияти натижаларини таҳлил қилади ва тегишли қарорлар қабул қилади;
  • Факультет ва кафедраларни очиш, ёпиш, ўзгартириш, шунингдек, маркетинг хизмати тавсияларини ҳисобга олган ҳолда янги бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш ёки тўхтатиш Билан боғлиқ масалалар бўйича қарор қабул қилади;
  • «Олий ўқув ўринларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби ҳақида»ги Низомга мувофиқ профессор-ўқитувчилар лавозимларини эгаллаш учун танловлар ўтказади;
  • Профессор, доцент илмий даражасини олишга ҳаракат қилаётган тадқиқотчиларнинг ҳужжатларини кўриб чиқади ва белгиланган тартибда илмий даражага тасдиқлашга тавсия қилади;
  • Ўқув ўрни битирувчилари ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг инглиз тилини  билишларини таъминлаш ва компьютер технологиялари, интернетдан фойдалана олишлари бўйича таянч малакаларни шакллантириш масалаларини таҳлил килади ва тадбирлар белгилайди;
  • Таълим жараёнининг ўқув адабиётлари билан таъминланганлигини, янги дарсликлар, ўқув қўлланмалар, инновацион таълим технологияларини қўллашга асосланган ўқув-услубий мажмуаларни тайёрлаш ва нашрдан чиқариш масалаларини ўрганиб чиқади;
  • Катта илмий ходим-тадқиқот институтларга талабгорларни тавсия қилади, уларнинг якка режалари ва диссертациялари мавзуларини тасдиқлайди;
  • Иқтидорли талабалан ва профессор-ўқитувчилар таркибидан талабгорларни «Истеъдод» фондлари орқали чет элларнинг олий ўқув ўринларида стажировка ўташга тасия қилади;
  • Олий ўқув ўрнининг иқтидорли талабалари ва магистрантлари сафидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси ва атоқли давлат стипендиялар танловларида қатнашадиган номзодларни тавсия қилади;
  • «Соғлом авлод учун» фонди билан бирга талабаларнинг жисмоний тарбияси ва уларнинг саломатликларини янада яхшилаш бўйича тадбирлар ишлаб чиқади;
  • Асосий буюртмачи ташкилот, корхона ва муассасалар Билан корпоратив ҳамкорликда ишлашни ривожлантириш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш ва талабаларнинг малакавий амалиёти натижалилигини ошириш масалаларини ўрганиб чиқади ва уларни яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;
  • Хорижий мамлакатларнинг олий ўқув ўринлари билан бирга ишлаш алоқаларини ўрнатиш бўйича қарорлар қабул қилади;
  • Таълим ходимлари Билан шуғулланувчи кичик корхоналар, фирма ва курслар фаолияти ҳақида раҳбарларнинг ҳисоботларини тинглайди ва тегишли қарорлар қабул қилади;
  • Олий ўқув ўрни талабалари ва ходимларининг техник хавфсизлиги ва меҳнатни ҳимоя қилишни ошириш бўйича тадбирлар белгилайди.

Университетда Илмий кенгаш ишининг ташкил қилиниши

Университет Илмий кенгаши ўз ишини ўқув йили учун ишлаб чиқилган режага мувофиқ амалга оширмоқда. Университетнинг ўқув, илмий-услубий, илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий ва ташкилотчилик масалалари бўйича Илмий кенгаш қарорлари очиқ овоз бериш тартибида кўпчилик овоз билан, профессор-ўқитувчиларнинг лавозимларини эгаллаш бўйича ўтказиладиган танловлар, профессор ёки доцент илмий атоқларини беришга тавсияномалар бўйича қарорлар яширин овоз бериш йўли Билан белгиланган тартибда Илмий кенгаш таркибидаги аъзоларнинг 2/3 қисми қатнашган шароитда қабул қилинмоқда.

Илмий кенгаш мажлислари баённома билан расмийлаштирилади, Илмий кенгаш раиси ва илмий котиби томонидан изоланади, китобча шаклида  нашрдан чиқарилиб, барча проректорлар, деканатлар ва бўлимларга тарқатилиб борилмоқда.   Илмий кенгаш қарорларининг бажарилиши мониторинг бўлими томонидан назорат қилиб борилади.