Физика-математика факультети декани:

Насыров Махсуд Уалиевич

+99861-2236021
m_nasirov[at]karsu.uz
http://fizmat.karsu.uz

 

Факультетдаги кафедралар:

  1. Математик анализ
  2. Функционал анализ
  3. Электр энергетикаси
  4. Амалий математика
  5. Физика
  6. Ярим ўтказгичлар физикаси

Физика-математика факультети тарихи

1976 йили Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ташкил топганда педагогик институтнинг Физика-математика факультети базасида икки факультет:  Физика ва Математика факультетлари очилди. Физика факультетининг декани техника фанлари номзоди, доцент Б.Орымбетов, Математика факультети декани профессор Ж.Қутлымуратовлар тайинланишди.

Бу лавозимда доцент Б.Орымбетов 1986 йилгача муваффақиятли иш олиб борди. Физика факультетини 1986-1989 йиллари профессор Б.А.Абдикамалов, 1989-1993 йиллари доцент М.И.Арзуов, 1993-1997 йилларда М.А.Кан бошқарди. 1998 йилнинг сентябрида Физика ва Математика факультетлири бириктирилиб, қайтадан Физика-математика факультети бўлиб ташкил қилинди ҳамда 2003 йилгача бу факультетни доцент Б.Б.Пренов бошқарди.

Шу факультет базасида 2003 йили май ойида Математика ва Физика факультетлари қайта ташкил қилинди, Физика факультетини профессор Б.А.Абдикамалов, Математика факультетини доцент Б.Пренов 2005 йилгача бошқарди. 2005 йили август ойида Физика ва Инженерлик қурилиш факультетлари бирлаштирилиб, Физика-техника факультети ташкил қилинди ва физика-математика фанлари доктори, профессор Қ.А.Исмайлов факультет декани қилиб сайланди. 2009 йили ноябрдан бошлаб талабалар ва мутахассисликларнинг кўпайиши сабабли Физика факультети бўлиб қайта очилди ва унга профессор Қ.А.Исмайлов 2011 йилгача бошчилик қилди.

Математика факультетига 1976-1985 йиллари профессор Ж.Қутлымуратов, 1990-1993 йиллари доцент О.Д.Нуржанов, 1993-1995 йиллари доцент Х.Баймуратов, 1995-1996 йиллари профессор А.Отаров, 1996-1997 йиллари профессор Н.Утеўлиев бошчилик қилди. 1997 йили апрелдан факультетни доцент Б.Пренов бошқарди, 1998 йили сентябрда Физика ва Математика факультетлари бириктирилиб, кайтадан Физика-математика факультети бўлиб ташкил килинди ва  доцент Б.Б.Пренов 2005 йилгача бошчилик қилди.

Математика факультетини 2005-2007 йиллари доцент М.М.Ибрагимов, 2007-2009 йиллари доцент М.К.Бердимуратов, 2009-2011 йиллари доцент Ж.П.Алланазаров бошқарди, 2011 йили августдан факультетга доцент Б.П.Отемуратов бошчилик қила бошлади. 2011 йили августда факультетнинг Янги структурага ўтишига боғлиқ Физика ҳәм Математика факультетлари бирлаштирилиб, қайтадан Физика-математика факультети ташкил қилинди ва 2018 йил август ойигача доцент Б.П.Отемуратов бошчилик қилди.

Таълим:

Бакалавр йўналиши

  1. 5130100 – Математика
  2. 5440100 – Физика
  3. 5130200 – Амалий математика ва информатика

Магистратура мутахассислиги

  1. 5А130101 – Математика
  2. 5А130202 – Амалий математика ва ахборот технологиялари
  3. 5А140204 – Конденсацияланган оралиқлар физикаса ва материалшунослик

Халқаро алоқалар

Хорижий олий ўқув ўринлари билан алоқа

  1. Сибир федерал университети
  2. Новосибирск давлат техника университети
  3. В.Е.Лашкарев номидаги Украина миллий академияси ярим ўтказгичлар физикаси институти

Халқаро дастурлар ва проектлар

  1. Чегараланмаган операторлар учун вектор спектраль теорема.
  2. Математические вопросы численного решения нестационарных краевых задач.
  3. Особенности лазерно-индуцированных нелинейных процессов дефектообразования в полупроводниках.
  • Профессор-ўқитувчилар таркиби: 76
  • Фан докторлари: 6
  • Фан номзодлари:   25