Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи:

Шаниязов Шахимардан Олжабаевич

861-2235730

Университет халқаро алоқалар бўйича ҳозирги вақтда Россия, Украина, Швеция, Португалия, Италия ва бошқа давлатларнинг олий таълим муассасалари ва илмий марказлари билан 20га яқин халқаро шартномага эга. Бугунги кунда Қорақалпоқ давлат университети Республикамиз Олий таълим тизимида амалга оширилаётган халқаро лойиҳаларнинг олтитасида иштирок этиб келмоқда.

1) 530808-TEMPUS-1-2012-1-HU-TEMPUS-JPCR GE-UZ: «Геоинформатика: создание возможностей для устойчивого развития в Узбекистане». Лойиҳа координатори: география кафедраси доценти Полат Реймов.
Интернет сайти: http://www.zgis.at/index.php/en/lehre/edu-projects
2) 530666-TEMPUS-1-2012-1-LT-TEMPUS-JPCR UZWATER: «Программа магистратуры по науке об окружающей среде и устойчивому развитию с упором на управление водными ресурсами для системы высшего образования Узбекистана». Лойиҳа координатори: Архитектура кафедраси доценти Рустам Ешниязов.
Интернет сайты: http://uzwater.ktu.lt/
3) 530786-TEMPUS-1-2012-1-NL-TEMPUS-SMHES TuCAHEA: «На пути к пространству высшего образования в Центральной Азии: адаптация (tuning) структур и развитие культуры качеств». Проект координаторы: Фуқаролик ва хўжалик ҳуқуқи кафедраси профессори Карлиғаш Умарова.
Интернет сайти: http://www.tucahea.org/
4) 544134-TEMPUS-1-2013-1-BE-TEMPUS-SMGR “UzDOC: Ўзбекистон ОТМларида докторантура системаси сифатини ошириш”. Лойиҳа координатори Б.Қайипбергенов.
Интернет сайти: http://uzdoc.eu/
5) UZHELTH: 544445-TEMPUS-1-2013-1 IT–TEEMPUS-SMHES: “Ўзбекистон Республикасида жамоат соғлиғини сақлашни яхшилашни ўрганиш ва ўқитишда олий таълим тизими”. Лойиҳа координатори Р.Ешниязов.
Интернет сайти: http://www.uzhelth.org/
6) 544061-TEMPUS-1-2013-1-UK–TEEMPUS-JPCR «HIGHVEC: Машина қурилиш транспорти ва автомагистрал қурилиш инженерлиги бойича ўқиш режаларини ишлаб чиқиш» Лойиҳа координатори журналистика кафедраси доценти Б.Палўанов.

Университет профессор-ўқитувчилари ва талаба ёшлари турли халқаро ташкилотлар томонидан ташкил этилган лойиҳаларда қатнашиб, хорижий университетларда тажрибалар алмашиниш, халқаро анжуманларда ва ўқув курсларида иштирок этиш сингари бир қатор имкониятларга эга. Шундан, АҚШ, Россия Федерацияси, Португалия, Швеция, Исроил давлатларида профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба ёшлар ўқув курсларида ва семинар-тренингларда қатнашиб келмоқда.