Хотин-қизлар қўмитаси бошланғиш ташкилоти бошлиғи:

Сейтназарова Инжайым Ержановна

+99891-3715791
i_seytnazarova@karsu.uz

Қорақалпоқ давлат университети хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти 2011 йил 16 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитасининг XXXIX Раёсати Қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти фаолияти» ҳақидаги Низомга мувофиқ  2011 йилнинг август ойида қайта ташкил қилинди.

Бошланғич ташкилот қошида «Иқтидорли қизлар» клуби, «Ораста қизлар» тўгараги, «Ибн Сино» соғломлаштириш маскани, «Оила» ва «Психология» марказлари ташкил этилган. Университетнинг 9 факультетида бошланғич хотин-қизлар ташкилоти фаолият олиб боради.

Хотин-қизлар қўмитасининг энг асосий бўғини – Бошланғич хотин-қизлар ташкилоти ҳисобланади.

Бошланғич ташкилот ўз аъзолари орасидан ижтимоий соҳада меҳнат қилувчи раис ва унинг муовинларини сайлайди. Бошланғич ташкилотлар ижтимоий соҳада, яъни иш ҳақи белгиланмаган, ўқув юртининг корхона ва ташкилотларнинг ички имкониятлари ҳисобидан ёки ўқув юрти, корхона, ташкилот раҳбарларининг хотин-қизларга бўлган эътиборига мувофиқ иш ҳақи белгиланади ва иш олиб боради. Бошланғич ташкилот ўз фаолиятини Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг Низомига асосан амалга оширади. Тегишли ҳудуддаги хотин-қизлар қўмитасининг Раёсатига тобеъ бўлади ва унга ҳисобот беради.

Бошланғич ташкилотнинг фаолиятига Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитасининг XXXIX Раёсати Қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти фаолияти» ҳақидаги Низом ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

1. Бошланғич хотин-қизлар қўмитасининг Қонуний вазифалари қуйидагилар:

Хотин-қизларнинг жамиятда сиёсий, иқтисодий, ижтимоий соҳалардаги вазифаларни ҳал қилишдаги фаоллигини ошириш. Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий шароитини яхшилаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш. Миллий ва маънавий қадриятларимизга асосланган ҳолда оила муносабатларини мустаҳкамлаш. Ёшларни маънавий баркамол, ғоявий курашчан, миллат ва мамлакат равнақи йўлида ўз кучини аямайдиган етук инсон қилиб тарбиялаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш.

2. Бошланғич хотин-қизлар ташкилоти олиб борадиган ишларнинг асосий йўналишлари.

  • Хотин-қизларнинг жамиятда, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий  соҳалар ва меҳнат турларидаги фаоллигини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда таъминот ишларини олиб бориш;
  • Хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий ишларни амалга оширади, миллий ва маданий қадриятларимиз, дастурларимиз асосида қизларни ҳар томонлама баркамол инсон қилиб тарбиялашда турли тадбирлар, учрашувлар, семинарлар, анжуманлар ўтказиш;
  • Хотин-қизларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, маънавий, интеллектуал ва касбий тажрибасини, ҳуқуқий саводхонлигини, ҳуқуқий маданиятини ошириб бориш;
  • «Иқтидорли қизлар» тўгараги фаолиятини йўлга қўйиш, иқтидорли, қобилиятли қизларни «Зулфия» номидаги Давлат мукофотига тавсия қилишда иштирок этиш;
  • Оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, зарарли иллатлардан йироқ бўлиш, хотин-қизларнинг репродуктив саломатлигини яхшилаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, хотин-қизларнинг маданият ва спортга бўлган қизиқишини ошириш, муносиб маданий ҳордиқ чиқаришини таъминлаш;
  • Хотин-қизлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний экстремизм, миссионерлик ғояларининг тарқалишининг олдини олиш, миллий-диний анъаналарни тўғри тарғиб қилиш;
  • Хотин-қизлар ўртасида халқимиз маънавиятига, турмуш тарзига ёт бўлган ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик, гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, ўз жонига қасд қилиш каби нохуш ҳолатларнинг олдини олиш;
  • Кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган, ёлғиз яшайдиган аёлларга ёрдам бериш.

Университет хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти ходимлари таркиби

  1. Бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раиси – Сейтназарова Инжайим Ержановна
  2. «Иқтидорли қизлар» клуби раҳбари – Даўлетова Улбосин Даўлетовна
  3. «Оилада миллий қадриятларни тарғиб қилиш» маркази раҳбари – Туреева Гульсара Арисовна
  4. «Психология» маркази раҳбари – Халқназарова Гулайим Қаниязовна
  5. «Ибн Сино» соғломлаштириш маркази раҳбари – Сейтназаров Сулайман Қутлимуратович

Университет факультетлари бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раислари ҳақида маълумот

  1. Техника факультети бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раиси Пахратдинова Рита Утеулиевна
  2. Филология факультети ҳаял-қызлар бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раиси Аташева Феруза Даўлетбаевна.
  3. Тарих-хуқуқ факультети бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раиси Заретдинова Несибели Қурбанбаевна.
  4. Физика-математика факультети бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раиси Аймурзаева Гулнара ДЖумамуратовна.
  5. Педагогика факультети бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раиси Турдимуратова Роза.
  6. Табиатшунослик ва география факультети бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раиси
  7. Ижтимоий-иқтисодиёт факультети бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раиси Пахратдинова Шийрин Караматдиновна.
  8. Қорақалпоқ филологияси факультети бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раиси Қарлибаева Гулмира Ермекбаевна.

Химия-технология факультети бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раиси Қалимбетова Райхан Юсуповна.