Чет тиллари факультети декани:

Курбанбаев Джавод Аминбаевич

+99890-658-65-47
djavodik@umail.uz
http://shettilleri.karsu.uz/

 

Кафедралар

  1. Инглиз тили ва адабиёти
  2. Немис тили ва адабиёти
  3. Рус тили ва адабиёти
  4. Таржима назарияси ва амалиёти кафедраси
  5. Факультетлараро чет тиллари

Чет тиллари факультети Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2014-йил 29-август куни тасдиқланган Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг янги структураси ва университет Илмий кенгашининг 2014-йил 30 август кунги 1/8.1.-сонли қарори билан олдинги филология факультети таркибидаги инглиз филологияси, немис филологияси, рус филологияси ва умумуниверситет чет тиллар кафедралари базасида тузилди.

Бугунги кунда факультет таркибида 5 кафедра: инглиз тили ва адабиёти, немис тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, таржима назарияси ва амалиёти кафедраси ва факультетлараро чет тиллари кафедралари фаолият олиб боради. Факультетда инглиз, немис, рус тиллари бўйича ўқитувчилар, шунингдек, инглиз тилидан таржимонлар тайёрланади.

Факультетда қуйидаги бакалавр йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича мутахассислар тайёрланади:

5120100 Филология ва тилларни ўқитиш (инглиз, немис ва рус тили ва адабиёти),
5111400 Хорижий тил ва адабиёти,

5120200 Таржима назарияси ва амалиёти,

5 А 120102 Лингвистика (инглиз тили),

5 А 120102 Лингвистика (рус тили).