Ёш олимлар кенгаши бошлиғи

Низаматдинов Кайрат Кеунимжаевич

861-2235987
k_nizamatdinov@karsu.uz

Қорақалпоқ давлат университети Ёш олимлар кенгаши Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2013 йил 2 майдаги 144-сонли буйруғи билан белгиланган вазифалар ва уларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида университет ректорининг 2013 йил 13 майдаги 63 Д/1 §2-сонли буйруғи билан  тузилган кенгаш бўлиб, университет Илмий кенгашининг 2013 йил 14 майдаги 12/5.5-сонли мажлиси баённомаси билан унинг Режаси, йиллик иш режаси ва университетнинг барча факултетларига жорий қилинган бўлиб, улар орасидан танлаб олинган 23 киши (шундан кенгаш раиси, котиб ва аъзолари)дан иборат таркиби тасдиқланди.

Асосий мақсади – ёшларни илмий-тадқиқот ишига узлуксиз равишда  йўналтириш, фаолият юритаётган илмий мактаблар дастурларини давом эттириш ва янги илмий мактабларни шакллантириш асосини  яратиш, ёш олимларнинг касбий ва ижтимоий ҳаётий кўринишдаги илмий яратувчанлик ишини қўллаб-қувватлаш, ўқитиш ва ишлаб чиқариш интеграциясини изчил ривожлантириш асосида илмий ишлар билан мунтазам шуғулланувчи ёшларни бирлаштириш, уларнинг мутахассисликлари ва ижтимоий йўналишларга тегишли қизиқувчанликларини қўллаб-қувватлаш, шу асосда юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг мунтазам ривожланишини таъминлашга кўмаклашишдан иборат.

Ёш олимлар кенгашининг асосий вазифалари:

  • Ёш олимларни мамлакат илм-фани учун фаол, миллий иқтисодимизнинг юқори даражада ривожланишига, халқимиз маънавияти ва маданиятининг юксалишига ёрдамлашиши фундаментал, амалий ва инновацион йўналишдаги илмий ишларга жалб қилиш;
  • Ёш олимнларнинг фаолияти орқали илмнинг асосий йўналиши бўйича илмий тадқиқотларни ташкил этиш ва олиб боришда қатнашиш ва устоз-шогирд йўналиши асосида шакллантириш;
  • Университет ва бошқа олий ўқув муассасалари билан бирга ишлашни амалга ошириш мақсадида ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, фаоллигини ошириш, илмий анжуманлар, семинарлар ўтказишга кўмаклашиш;
  • Ёш олимларнинг илмий тадқиққотлари натижасини тадбиқ этиш ва амалда қўллаш, унинг янги ғояларини излаш, университет ва бошқа олий ўқув муассасаларида қўллашда барча имкониятларни ишга солган ҳолда фаолият кўрсатиш;
  • Илмий анжуманларда қатнашиш учун ёш олимларнинг илмий сафарини режалаштириш ва уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш;
  • Инновацион тадқиқот ишларини амалга оширишда амалий ёрдам кўрсатиш;
  • Ёш олимлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида грант ажратувчи муассасалар ҳақида маълумотлар тўплаш ва уни оммавийлаштириш;

Ёш олимлар кенгаши таркиби:

Ёш олимлар кенгаши бошлиғи  Низаматдинов Кайрат Кеунимжаевич

Ёш олимлар кенгаши котиби – Жоллыбекова Индира Бахытовна