Ўқув-услубий бўлими бошлиғи:

Даўменов Бердақ Аймуратович

861-2235930
berdus@mail.ru

Мамлакатимизда мустақиллик йилларининг дастлабки кунлаиданоқ, Президентимиз томонидан таълим соҳасига жиддий эътибор қаратилиб келинмоқда. Бу эътибор натижасида бугунги кунга қадар талаба-ёшларимизнинг жаҳон стандартларига тўла жавоб берадиган билим олиши, ҳунар эгаллаши, Ватанга муҳаббат руҳида тарбияланиши; профессор-ўқитувчиларимизнинг сифатли билим бериши, ўз малакасини узлуксиз ошириб бориши учун барча имкониятлар яратилган. Бу  «Таълим тўғрисида»ги қонуни, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»нинг сифатини оширишнинг ёрқин намунаси бўлиб ҳисобланади. Шунингдек, Президентимизнинг таълим соҳасининг ривожланиши учун катта аҳамият қаратиб келаётгани «»Олий ўқув юртларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ҳамда юқори малакали кадрлар тайёрлаш сифатини янада ошириш»ни 1533-сонли, «Чет тилларини ўрганиш тизимини янада ривожлантириш ҳақида»ги 1875-сонли қарорлари, «Юқори малакали илмий ва илмий педогогик кадрларни тайёрлаш ва уларни аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш ҳақида»ги 4456-сонли фармони, Вазирлар Маҳкамасининг «Республика олий ўқув юртлари рейтингини аниқлаш тизимини такомиллаштириш ҳақида»ги 371-сонли қарори таълим соҳасида фаолият юритувчи ҳар бир мутахассис учун янада улкан масъулиятли вазифаларни юклайди. Мамлакатимиз таълим тизимида ўз  ўз ўрнига эга бўлган Қорақалпоқ давлат университети жамоати ҳам бу масъулиятли вазифаларни теран англаб етади.

Ҳозирги кунда университетимизда 9 факультет, магистратура бўлими ҳамда 41 та кафедра мавжуд бўлиб, 47 бакалавр тълим йўналиши ва 20 та магистратура ихтисослиги бўйича талабаларга 625 нафар профессор-ўқитувчилар таълим бериб келмоқда. Ўқитувчиларимиз таркибида юртимизга таниқли 3 та академик, 40 нафар фан доктор ива профессорлар, 242 нафар фан номзоди ва доцентлар фидоийларча меҳнат қилиб келмоқда. Кейинги йилларда университетимизда янгидан 7 та бакалавр таълим йўналиши, 3 та магистратура мутахассислиги очилиб, нефть ва газни қайта ишлаш, кимёмий енгил саноат маҳсулотларини қайта ишлаш технологиялари; қурилиш, ихтиология, электроэнергетика таълим йўналиши мутахассислар етказиб бериш сифати янада ўсди.

Ўтган ўқув йилида 37 бакалавр таълим йўналиши бўйича 1610 та талаба, шунингдек, магистратура бўлимида 19 та ихтисослик бўйича115 магистрант талабалар тамомлади. Талабалар орасид кейинги йилларда Президент стипендияси, Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳиби, «Ниҳол» мукофоти совириндори, Улуғбек, Навоий ва Бердақ номидаги Давлат стипендиялари соҳиблари алоҳида таҳсинга сазовордир.

Университетнинг 9 та катта аудитроияларига видеопроекторлар ўрнатилган бўлиб, профессор-ўқитувчиларимиз маъруза дасрларини замонавий педогогик технологиялар ёрдамида ўқитиш шароитлари яратилган. Шунингдек, 7 та ўқув хонасига видеобаҳолаш камералари ўрнатилган.

Ҳозирги кунда университетнинг ўқув-услубий бошқармасида 1 та ўқув бўлими бошлиғи, 5 та услубиятчи, 3 нафар диспетчер фаолият юритиб келмоқда.

Ўқув-услубий бошқармаси ўқув ишлари бўйича проректор бошчилигида деканат ва кафедралар билан биргаликда қуйидаги ишларни олиб боради:

  • Ўқув жараёнига тегишли юқори ташкилотларнинг қарор ва кўрсатмалари, вазирлик қарорлари, буйруқ, кўрсатмаларининг бажарилишини маъминлаш;
  • Давлат таълим стандарти талабларига мос университет ишчи ўқув дастурлари, ишлаб чиқариш талаблари ҳисобга олиниб, ишлаб чиқилган бакалавр таълим йўналиши ва магистратура ихтисосликлари учун ўқув режаларининг тасдиқланишини тайёрлаш;
  • Бакалавр таълим йўналиши ва магистратура ихтисосликлари учун уларнинг ўқув режаларига мос фанларга ишчи ўқув дастурларини ишлаб чиқиб, тасдиқлашга тайёрлаш;
  • Умумий университет ўқўв юкламаси ва талабалар контингентини ҳисобга олган ҳолда кафедралар штат бирлигини аниқлаш, ҳамда норматив ҳужжатларга мос профессор-ўқитувчилар таркибини ишга олишни тавсия қилиш;
  • Давлат аттестация комиссиялари бошлиқларини вазилик томонидан тасдиқлаш учун номзодлар тавсия қилиш;
  • Давлат аттестация комиссиялари таркибини тузишга тавсия қилиш ҳамда улар фаолиятини назорат қилиб бориш;
  • Давлат стандартига мос ўқув режаларидаги блоклар бўйича талабаларга дарсликлар, ўқув қўлланмалар ва ҳакозо адабиётлар билан таъминлашни ўрганиб чиқиш;
  • Ўқув режасидаги фанлардан тўлиқ ўқув-услубий мажмуалар билан таъминланишини, уларнинг янгиланиб боришига;
  • Талабалар билимини назорат қилиш рейтинг тизими бўйича юритилишини, улар ёзма иш турини шакллантиришнинг ҳамда низомга мос юритилишини назорат ва мониторинг қилиб бориш;
  • Профессор-ўкитувчиларнинг мутахассислиги ва илмий даражасини ошириб боришнинг йиллик ва календар иш режаларини ишлаб чиқиш;
  • Илимий кенгашга янги кафедралар, факультетлер, ихтисосликлар очиш бўйича материаллар тайёрлаш;
  • Лаборантлар учун кадрлар бўлими билан биргаликда ўқув ишлари бўйича проректор бошчилигида аттестация ўтказиш;
  • Деканатлар ва кафедраларнинг янги ўқув йилига тайёргарлигини назорат қилиш ва бундан бошқа тегишли ишларни олиб боради.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, бугунги кунда мамлакатимиз томонидан амалга оширлаётган кенг кўламли ислоҳотлар ёшларнинг теран билим олиши, касб-ҳунар сирларини янада теранроқ ўрганиши учун етарли шароитлар билан таъминлашга  қаратилган. Шундай экан, ёшлар ўзлари учун яратилган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда, уларнинг билим ва кўникмаларини шакллантириш билан бир қаторда Ватанимиз равнақи учун янада кўпроқ ҳисса қўшишимиз лозим.