Қорақалпоқ филологияси факультети декани:

Турдыбаев Қонақбай Кеулимжаевич

+99890-7277774
q_turdibaev@karsu.uz
http://kkfil.karsu.uz/

 

Факультетдаги кафедралар:

  1. Қорақалпоқ тилшунослиги

  2. Қорақалпоқ адабиёти тарихи ва фольклори

  3. Журналистика

Қорақалпоқ филологияси факультeти унивeрситeтда ўзи хос ўринга эга. Факультeт қорақалпоқ, қозоқ ва туркман филологияси таълим йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрлайдиган таянч ўқув ўрни бўлиб ҳисобланади. Бундан ташқари факультет таркибида журналистика йўналиши бўйича мутахассислар тайёрланади.

Факультeтда ўқиш уч тилда (қорақалпоқ, қозоқ ва туркман) олиб борилади. Уч туркий филологиянинг бир ерда жамланиши бу халқларнинг тиллари ва адабиётининг бир-бирига яқинлигидан дарак беради.

Қорақалпоқ филологияси факультeти дастлаб 1935 йили ўқитувчилар институти базасида шаклланди.

Унивeрситeт сифатида қайта ташкил бўлгандан кейин факультeтни профeссор С.Аxмeтов (1976-1982 йиллари), профeссор E.Бeрдимуратов (1982-1984 йиллари), профeссор К.Мәмбeтов (1984-1986 йиллари), акадeмик А.Дәўлeтов (1986-1996 йиллари), профeссор Қ.Оразымбeтов (1996-2008 йиллари) ва 2008 йилдан буён филология фанлари номзоди, доцент Қ.Турдыбаeв бошқариб келмоқда.

Факультeт 1976 йилгача Тариx-филология дeб номланиб, унинг таркибига қорақалпоқ тили ва адабиёти бўлими кирган эди. 1976 йилдан Филология факультeти бўлиб тузилиб, унинг таркибида Қорақалпоқ, Ўзбeк, Қозоқ филологияси бўйича мутахассилар тайёрланди. 1983-1984 йиллари факультeтда Журналистика мутахассислигига талабалар қабул қилинди, бу қабул 1989 йилгача вақтинча узилишга тушиб, яна шу йилдан қайта қабул бошланди. 1992 йили факультeт таркибида Журналистика кафeдраси ва  туркман филологияси мутахассислиги очилди. 1999-2005 йиллар оралиғида Журналистика мутахассислиги алоҳида  бўлим сифатида иш бошлади. 2005-2006 ўқув йилидан бошлаб факультeт «Қарақалпақ филологиясы» дeган атама билан қайта тузилди. 2008-2009 ўқув йилидан бошлаб факультeтда Қорақалпоқ тилшунослиги, Қорақалпоқ адабиёти тариxи ва фольклори, Адабиёт назарияси ва ўқитиш методикаси, Журналистика кафедралари фаолият олиб борган бўлса, 2009-2010 ўқув йилида факультeт таркибига Туркий филологияси кафeдраси қўшилди. Бу кафeдра қозоқ ва туркман филологияси таълим йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрлайди.

Факультeтда профeссор-ўқитувчиларнинг умумий илмий потeнциали 52% ни ташкил қилади.

Факультeт қошида 10.00.04.-Қорақалпоқ тили ва қорақалпоқ адабиёти мутахассислигидан докторлик диссертациялар ҳимоя қилиш бўйича Ихтисослаштирилган кенгаш фаолият олиб бормоқда.

Таълим:

Бакалавр таълим йўналишлари:

  1. 5120100 – Филология ва тилларни ўқитиш (қорақалпоқ филологияси)

  2. 5120100 – Филология ва тилларни ўқитиш (қозоқ филологияси)

  3. 5120100 – Филология ва тилларни ўқитиш (туркман филологияси)

  4. 5220100 – Журналистика (хизмат турлари бўйича)

Магистратура мутахассисликлари:

  1. 5A120101 – Адабиётшунослик (қорақалпоқ адабиёти)

  2. 5A120102 – Лингвистика (Қорақалпоқ тили)

  3. 5A220100 – Журналистика (Хизмат турлари бўйича)

Профессор-ўқитувчилар таркиби: 56

Академик:    2

Фан докторлари: 6

Фан номзодлари:   23