АРХИТЕКТУРА ВА ШАҲАР ҚУРИЛИШИ КАФЕДРАСИ. | Karakalpak state university

АРХИТЕКТУРА ВА ШАҲАР ҚУРИЛИШИ КАФЕДРАСИ.

Архитектура ва шаҳар қурилиши кафедраси Қорақалпоғистонда ва қўшни вилоятларда архитектура ва шаҳар қурилиши йўналиши бўйича олий маълумотли кадрларни таёрлашда катта хисса қўшиб келмокда. Дастлаб архитектура йўналиши талабаларини тайёрлаш Умумий қурилиш кафедрасида амалга оширилди. Архитектура ва шаҳар қурилиши кафедрасининг очилиши 2009-йили Умумий қурилиш ва касб-таълим кафедрасининг Архитектура ва қурилиш кафедралари бўлиб қайта ташкиллаштирилиши билан узви боғлиқ. Бу вақтда Архитектура кафедрасини доцент Р.Н.Ешниязов, Қурилиш кафедрасини доцент Қ.А.Даўлетов бошқарди. 2014-йили бу кафедраларнинг қайта ташкиллаштирилиши натижасида Архитектура ва шаҳар қурилиши кафедраси бўлиб очилди. Ҳозирги вақтда кафедрани Б.Қидирбаев бошқариб келмоқда. Кафедрада 20 профессор-ўқитувчи фаолият олиб бормоқда, улардан 2 фан номзодлари, 3 катта ўқитувчи, 9 ассисент ўкитувчи ва 5 стажер ўқитувчи. Бундан ташқари кафедрада Республикамизга хизмат кўрсатган архитекторлар ўқув жараёнига жалб қилиниб, талабаларга илм сирларини ўргатмокда. Ҳозирги вақтда кафедра профессор-ўқитувчилари Европа иттифоқининг «Эрасмус+» фонди GREB атамасидаги лойиҳасида қатнашмоқда. Кейинги уч йил давомида кафедра профессор-ўқитувчилари доц.Р.Ешниязов 2015-йили Упсала университетида (Швеция), 2018-йили ЛАкула университетида (Италия), мастер-класслар ўтказди. Р.Ешниязов ва Ж.Тургаев Италиянинг ЛАкула университетида Б.Қидирбаев Австриянинг Зальцбург амалий фанлар университетида, Б.Сеитеков ва А.Турдибаевлар Словениянинг Construction Cluster of Sloveniya университетида малакаларини ошириб келди.

Кафедрада 5340100 Архитектура ва 5340300 Шаҳар курилиши ва хўжалиги йўналиши бўйича мутахассислар тайёрланмокда. Кафедрада бир қанча истеъдодли ёшлар ўзларининг баъдий яратувчанлик иқтидори билан ҳар йили Республика миқиёсида ўтказиладиган танловларда иқтидорли талабалардан 1 талаба «Беруний» номидаги стипендианти, 2 талаба «Бердақ» номидаги стипендианти соҳиби, бундан ташқари «Юрт келажаги» ёшлар танлови ғолиби бўлишга эришиб келмокда, атаб айтганда 2013-йили А.Атамуратов, К.Собиров, 2014-йили Х.Махмудов, 2015-йили Н.Абекеев, 2016-йили Ж.Илхановлар совриндор бўлди.

Кафедрада фаолият олиб бораётган илмий даражали профессор ўқитувчилар

 

Қидирбаев Бахрам Юлдашевич. 1974-йили Нукус шаҳрида туғилган. 1997-йили Нукус давлат педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги чизмачилик, тасвирий санъат ва шарқ халқлари ҳунармандчилиги. 26 дан ортиқ илмий ишлари чоп этилди. Жумладан, 1 ўқув қўлланмаси, 2 ўқув методик қўлланма, 7 илмий мақола, шундан 2 чет ел мақоласи, 16 илмий тезисларининг автори. Ҳозирги вақтда Архитектура ва шаҳар қурилиши кафедраси мудири.

 

 

Ешниязов Рустем Наурызбаевич. Иқтисодиёт фанлари номзоди доцент. 1965-йили Тошкент шаҳрида туғилган. 1989-йили Тошкент политехника институтини тамомлаган «Саноат ва фуқаро» мухандислиги бўйича мухандист курилишчи. 1998-йили «Функционирование строительного комплекса Республики Каракалпакстан в условиях формирования рыночных отношений» мавзусида номзодлик диссертациясини химоя қилди. 1 ўқув қўлланма, 4 ўқув методик қўлланма, 20 илмий мақола , 25 илмий тезисларининг автори. 2014-йилдан кафедра доценти.

 

Алияминов Хайрулла Исламович педагогика фанлар номзоди доцент. 1975-йили Нукус шаҳрида туғилган. 1997-йили Нукус давлат педагогика инситутини тамомлаган. Мутахассислиги чизмачилик, тасвирий санъат ва шарқ халқлари ҳунармандчилиги . 2007-йили» Ўқувчиларга баъдий эстетик таълим беришда ўлкашунослик материалларидан фойдаланиш» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди . 15 дан ортиқ илмий ишлари чоп этилди. Жумладан, 1 ўқув қўлланмаси, 1 ўқув методик қўлланма, 7 илмий мақоласи, 6 илмий тезисларининг автори. 2015-йилдан кафедра доценти.

Шунингдек, кафедрада катта ўқитувчилар А. Калхоразов , А. Абекеева, З. Акимниязов, ассистентлар С. Пирниязов, А. Арзиев, Ж. Тургаев, А. Турдибаев, Ж. Абатов, А. Жумамбетов, Б. Сеитеков, И. Нажимов, Н. Калбаев, стажер- ўқитувчилар М. Аллаяров, Т. Хайрова, Қ. Ембергенов,    Б. Баўетдинов, Д. Камаловалар фаолият олиб бормоқда.

Foydali havolalar